Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида блогерлар кенгаши тузилди

Дилафруз Ниязова · 08.08.2026 · 22:45 · 15 views
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида блогерлар кенгаши тузилди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида блогерлар кенгаши тузилди / Фото: Ўзбекистон Журналистлар Уюшмаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида Блогерлар ижодий кенгаши ўз фаолиятини бошлади.

Кенгаш фаолияти блогерларнинг касбий салоҳияти ва медиа саводхонлигини ошириш, ёш контент яратувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтидорли муаллифларни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси хабар берди.

Кенгашни ташкил этиш ташаббуси 3 июнь куни «Лойиҳалар куни» тадбири доирасида илгари сурилган.

Кенгашнинг биринчи йиғилишида блогерлар, журналистлар, медиаэкспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Унда янги тузилманинг асосий фаолият йўналишлари муҳокама қилинди.

Блогерлар ижодий кенгаши, шунингдек, замонавий медиа маконида масъулиятли контент яратиш, соҳа вакилларининг касбий ривожланиши ҳамда очиқ мулоқот учун платформа шакллантиришга кўмаклашади.