Ўзбекистон

Санжар Джабаров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Санжар Джабаров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Санжар Джабаров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Санжар Буранович Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Санжар Джабаров 2022 йилнинг октябридан буён Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди. Унгача Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон ИИБнинг аввалги раҳбари Аюбхон Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.