Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Самарқандда маълумотлар маркази ва завод лойиҳалари муҳокама қилинди

UzDaily · 16.06.2026 · 21:40 · 26 views
Самарқандда маълумотлар маркази ва завод лойиҳалари муҳокама қилинди

Самарқандда маълумотлар маркази ва завод лойиҳалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев АҚШнинг "Ecology Mir Group" компанияси асосчиси ва ижрочи директори Адҳам Юсупов билан учрашув ўтказди.

Делегация аъзолари Самарқандга аниқ мақсадлар билан келганлигини айтиб, ҳудудда 2 та йирик лойиҳани амалга ошириш таклифини билдирди.

Биринчи лойиҳа – Оқдарё туманида замонавий юқори технологияли Дата-марказ қуришдан иборат бўлса, иккинчи лойиҳа эса – кучланиши юқори бўлган ва маиший трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича йирик заводни қуриб, ишга туширишдан иборат.

Энергетика лойиҳасига бу соҳада 50 йилдан ортиқ тажрибага эга ва дунё бўйлаб 11 та заводга эгалик қилувчи "ATEF Group" холдинги жалб этилиши кўзда тутилмоқда.

Бу Самарқанд учун нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки хорижий технологияларни амалиётга самарали жорий қилиш имконини ҳам яратади.

Вилоят раҳбари ҳар икки ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, инвесторларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Айни пайтда томонлар лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичига ўтган.

Мутахассислар техник параметрларни ўрганмоқда ва энг мақбул ер майдонлари танланмоқда. Ушбу жараёнлар якунлангач, лойиҳалар амалий босқичга ўтади.

UzDaily · 👁 26 views · 16.06.2026 · 21:40