Иқтисод

«С. Наджимов» постида юк машиналари навбати юзага келди

«С. Наджимов» постида юк машиналари навбати юзага келди
«С. Наджимов» постида юк машиналари навбати юзага келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятидаги «С. Наджимов» чегара божхона постида Ўзбекистондан чиқиб кетаётган юк автотранспорт воситалари қисқа муддатли навбатлар юзага келмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси хабар берди.

Навбатларни тезкор бартараф этиш учун постда зарур куч ва воситалар сафарбар қилинган.

Божхона бошқармаси расмийлаштириш жараёнининг давомийлиги қўшни давлатнинг чегара ўтказиш пунктидаги ишларнинг тезкорлигига ҳам боғлиқ эканини таъкидлади. Шу муносабат билан икки давлат чегара божхона постлари раҳбарлари ўртасида тезкор ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Чегара ва божхона постларига йўл олган юк автомобиллари ҳайдовчилари навбатлар билан боғлиқ вазият ҳақидаги долзарб маълумотларни Telegram’даги махсус гуруҳ орқали олишлари ва ушбу маълумотларни инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш йўналишини танлашлари мумкин.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.