Ўзбекистон

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қозоғистонга таъзия билдирди

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қозоғистонга таъзия билдирди
Ўзбекистон Мудофаа вазири Қозоғистонга таъзия билдирди / Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмухамедов Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди.

Ташриф давомида вазир Қозоғистон халқига, шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди.

Ҳалок бўлганлар хотираси учун ҳарбий эҳтиром кўрсатилди.

Ташриф Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа идоралари ўртасидаги ўзаро қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик, шунингдек, дўстона муносабатлар ҳамда ҳамкорлик ифодаси бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.