Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

ROX Group Бухоро вилоятида 2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда

UzDaily · 18.06.2026 · 21:40 · 34 views
ROX Group Бухоро вилоятида 2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда

ROX Group Бухоро вилоятида 2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХIF) доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ветнамнинг “ROX Group” компанияси ўртасида уч томонлама Инвестиция битими имзоланди.

Ҳужжат Бухоро вилоятида умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган, замонавий кўп функцияли шаҳар мажмуаларини қуриш бўйича иккита инвестиция лойиҳасини амалга оширишни назарда тутади.

Лойиҳа доирасида бизнес-марказ, турар жой, ижтимоий ва инфратузилма объектлари, шунингдек, ободонлаштирилган жамоат жойлари ва истироҳат боғи зонаси барпо этилади.

“ROX Group” - энергетика, шаҳарсозлик, туризм ва молиявий хизматлар соҳаларида лойиҳаларни амалга оширувчи Ветнамнинг йирик кўп тармоқли компаниясидир.

UzDaily · 👁 34 views · 18.06.2026 · 21:40