Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир неча корхоналарга тегишли таъсир чоралари кўрилди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.03.2025 · 16:50 · 410 views
Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир неча корхоналарга тегишли таъсир чоралари кўрилди
Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир неча корхоналарга тегишли таъсир чоралари кўрилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг феврал ойи давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган бир неча хўжалик юритувчи субъектларга “UNG PETRO” MЧЖ (CARVON), “INTERNATIONAL FOODCHAIN” MЧЖ (KFC), “CENTRAL ASIA VOYAGES-CAV” MЧЖ (САВДО МАРКАЗИ),

“HAMKOR REKLAMA SERVIS” MЧЖ нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилиб, молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.