Технологиялар

Рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–108, 18.03.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.