Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми белгиланди

Дилафруз Ниязова · 11.12.2025 · 19:15 · 322 views
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми белгиланди
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (772-сон) билан “Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Жамғарма фаолиятини бошқариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади, жумладан:

қишлоқ хўжалигини суғурта қилишни ташкил этиш ва бошқариш;

суғурта ҳодисаси юз берганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига етказилган зарарнинг қиймати қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси доирасида тўланишини таъминлаш.

Жамғарма ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга, жумладан:

суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш;

воситачилар, суғурта ва қайта суғурта брокерлари ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари билан тегишли шартномалар тузиш.

Жамғарма фаолияти Жамғарманинг бошқарув кенгаши томонидан бошқарилади.