Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хизматлар соҳасидаги ташкилотлар ярим йилда 23,5 трлн сўм солиқ тўлади

UzDaily таҳририяти · 08.08.2026 · 17:30 · 22 views
Хизматлар соҳасидаги ташкилотлар ярим йилда 23,5 трлн сўм солиқ тўлади
Хизматлар соҳасидаги ташкилотлар ярим йилда 23,5 трлн сўм солиқ тўлади / Фото: Солиқ қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июнь ойларида хизматлар соҳасида фаолият юритувчи 163 932 та юридик шахс бюджетга 23,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Бу даврда уларнинг жами товар айланмаси 353,8 трлн сўмни ташкил этди, тақдим этилган солиқ имтиёзлари ҳажми эса 30,4 трлн сўмдан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Соҳадаги 20 та энг йирик солиқ тўловчи ҳисобига 4,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тушуми, яъни умумий ҳажмнинг 19,8 фоизи тўғри келди. Уларнинг жами товар айланмаси 41 трлн сўмга етган бўлиб, бу соҳанинг умумий кўрсаткичининг 11,6 фоизини ташкил этди. Уларга тақдим этилган имтиёзлар суммаси эса 2,8 трлн сўмдан ошиб, умумий ҳажмнинг 9,3 фоизига тенг бўлди.

Рейтингда биринчи ўринни бюджетга 837,9 млрд сўм солиқ ўтказган «O'zbektelekom» АЖ эгаллади. Иккинчи ўринда 726,1 млрд сўм кўрсаткич билан «Asia Trans Gas» МЧЖ, учинчи ўринда эса 440,1 млрд сўм солиқ тўлаган «Uzbekistan Airways» АЖ қайд этилди.

Биринчи ўнликка, шунингдек, «Paynet» АЖ — 276,9 млрд сўм, «Unitel» МЧЖ (Beeline) — 271,5 млрд сўм, «Coscom» МЧЖ — 232,8 млрд сўм, «Международный аэропорт "Ислом Каримов"» МЧЖ — 196,6 млрд сўм, «Tashshahartranskhizmat» АЖ — 185,6 млрд сўм, «O'zbek Geologiya Qidiruv» АЖ — 172,5 млрд сўм ва «My Freighter» МЧЖ — 169,4 млрд сўм билан кирди.

Иккинчи ўнликдан «Temir Yo'l Infratuzilma» МЧЖ — 168,3 млрд сўм, «O'zaeronavigatsiya Markazi» ДУК — 165,5 млрд сўм, «Universal Mobile Systems» МЧЖ (Ucell) — 160,9 млрд сўм, «Yagona Umumrespublika Protsessing Markazi» АЖ — 152,1 млрд сўм, «Tezcoin» МЧЖ — 88,8 млрд сўм, «YGO UB» МЧЖ — 88,2 млрд сўм, «Information Technology Center» МЧЖ — 86,5 млрд сўм, «Toshkent Metropoliteni» ДУК — 85,2 млрд сўм, «Respublika Inkassatsiya Xizmati» МЧЖ — 84,4 млрд сўм ва «Qanot Sharq» МЧЖ — 77,1 млрд сўм билан ўрин олди.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, энг йирик солиқ тўловчилардан тушган маблағларнинг асосий қисмини фойда солиғи — 1,5 трлн сўм (32,1%) ва қўшилган қиймат солиғи — 1,4 трлн сўм (31,0%) ташкил этди. Ижтимоий солиқ ҳисобига 635 млрд сўм (13,6%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига 605,4 млрд сўм (13,0%), мол-мулк солиғи ҳисобига 147,1 млрд сўм (3,2%), айланмадан олинадиган солиқ ҳисобига 121,7 млрд сўм (2,6%), ер солиғи ҳисобига 65,7 млрд сўм (1,4%) ва бошқа солиқлар ҳисобига 148,0 млрд сўм (3,1%) тўғри келди.

Умуман, фойда солиғи ва ҚҚС биргаликда хизматлар соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчилар томонидан бюджетга ўтказилган барча солиқ тушумларининг 63 фоиздан ортиғини таъминлади.