Иқтисод

Фарид Муминов «Ўзбекнефтегаз» раисининг ўринбосари бўлди

Фарид Муминов «Ўзбекнефтегаз» раисининг ўринбосари бўлди
Фарид Муминов «Ўзбекнефтегаз» раисининг ўринбосари бўлди / Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарид Муминов «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув раисининг локализация, саноат кооперациясини кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У тайинловга қадар «Ўзбекнефтегаз» АЖ Тижорат департаментига раҳбарлик қилган.

Янги лавозимида Муминов компанияда ишлаб чиқаришни локализация қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва ахборот технологияларини жорий этиш масалаларини мувофиқлаштиради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.