Дунё

Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбеков шу ҳафта Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Қирғизистон Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Сооронбой Жээнбеков 2017 йилнинг 13-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбековнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи ҳақида маълумот берди.

Сооронбой Жээнбеков мамлакат ташқи ишлар вазирлигига ташқи сиёсатнинг келгусидаги чора-тадбирларига масъулият билан тайёргарлик кўриш учун қатор кўрсатмалар берди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.