Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

UzDaily · 16.11.2018 · 00:55 · 267 views
Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди
Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор. Булар – халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Шунинг учун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига тез-тез сафар қилади. Шундай сафарларнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Бу гал ҳам илк манзил Қорақалпоғистон.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукусга жўнаб кетди.