Тошкент метросининг яна икки бекатида она ва бола хоналари очилди
Тошкент метросининг яна икки бекатида она ва бола хоналари очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент метрополитенининг «Мустақиллик майдони» ва «Бодомзор» бекатларида она ва бола хоналари, шунингдек, жамоат ҳожатхоналари ишга туширилди. Янги объектлар йўловчилар учун қулайликларни ошириш дастури доирасида ташкил этилди.
Метрополитен маълум қилишича, замонавий жамоат ҳожатхоналари зарур санитария-гигиена воситалари ҳамда тегишли инфратузилма билан жиҳозланган.
Бундан аввал ҳам пойтахт метросининг қатор ерости бекатларида она ва бола хоналари ҳамда жамоат ҳожатхоналари очилган эди. Янги объектлар фойдаланишга топширилиши билан бундай қулайликлар мавжуд бекатлар сони ўнтага етди.
Метрополитенда қайд этилишича, йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш ишлари изчил давом этмоқда.