Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

«Пойтахт банк» регулятор синов майдончаси иштирокчиси бўлди

UzDaily таҳририяти · 03.08.2026 · 12:40 · 23 views
«Пойтахт банк» регулятор синов майдончаси иштирокчиси бўлди
«Пойтахт банк» регулятор синов майдончаси иштирокчиси бўлди / Фото: ИЛМА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги «Пойтахт банк» АЖни капитал бозори соҳасидаги «Регулятор синов майдончаси» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

Махсус ҳуқуқий режим доирасида банк хорижий валютада номиналлаштирилган облигацияларнинг эмитенти сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда.

Бундай облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалага киритиш ва сўндириш ишлари 2026 йил 29 апрелда 3826-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Капитал бозори соҳасидаги "Регулятор синов майдончаси" махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий валютада ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалага киритиш ва сўндириш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилади.