Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Пўлат Бобожонов ИИВни бошқаради, Абдусалом Азизов Мудофаа вазири бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.09.2017 · 17:22 · 305 views
Пўлат Бобожонов ИИВни бошқаради, Абдусалом Азизов Мудофаа вазири бўлди
Пўлат Бобожонов ИИВни бошқаради, Абдусалом Азизов Мудофаа вазири бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 4 сентябрь куни янги Ички ишлар вазирини тайинлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПФ-5183-сон фармонига мувофиқ Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинланишгача Пўлат Бобожонов Хоразм вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПФ-5182-сон фармонига мувофиқ Илгизар Матякубович Сабиров Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Пўлат Бобожонов ИИВ га вазир этиб тайинлангач, Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири этиб тайинланди.