Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

«Пахтакор»нинг бош мураббийи истеъфога чиқди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.05.2016 · 15:37 · 657 views
«Пахтакор»нинг бош мураббийи истеъфога чиқди
«Пахтакор»нинг бош мураббийи истеъфога чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Ўзбекистон чемпионатининг 10-турида “Нефтчи” жамоасидан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси амалдаги Ўзбекистон чемпионл арини меҳмонда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Пахтакор” матбуот хизматининг хабар беришича, клуб раҳбарияти мутахассиснинг аризасини қаноатлантирган. Вақтинчалик бош мураббий вазифасини Григорий Колосовский бажариб туради.