Паркент тумани Хитойдан 15 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилди
Паркент тумани Хитойдан 15 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Паркент тумани делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган Учинчи Ўзбекистон-Хитой минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этди.
Форум доирасида Паркент тумани ҳокими Элмурод Пўлатов томонидан Хитойнинг йирик компаниялари ва инвесторлар билан қатор учрашув ҳамда музокаралар ўтказилди.
Музокаралар якунида умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг бўлган инвестициявий келишувларга эришилди.
Мазкур лойиҳалар ҳудудда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда иқтисодий фаолликни янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ушбу ҳамкорликлар Паркент туманининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш билан бирга, ҳудуд иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.