Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Ўзқурилишматериал” АЖ устав капиталини 1 трлн. сўмгача оширади

Беҳзод Ҳожиматов · 04.07.2016 · 16:36 · 518 views
“Ўзқурилишматериал” АЖ устав капиталини 1 трлн. сўмгача оширади
“Ўзқурилишматериал” АЖ устав капиталини 1 трлн. сўмгача оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш маркази “Ўзқурилишматериал” акциядорлик жамиятининг 1 трлн. сўмлик эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказди.

Эмиссия проспектига кўра, компания ҳар бири 1 минг сўмлик 1 млрд. дона оддий акция жойлаштирилади. Чиқарилишнинг умумий миқдори 1 трлн. сўмни ташкил этади.

Чиқарилишдаги барча акциялар ёпиқ обуна бўйича жойлаштирилади. Натижада компаниянинг устав капитали 1 трлн. сўмни ташкил этади.