Дунё

Ўзбеклар африкаликларга қудуқ қазиб беришди

Ўзбеклар африкаликларга қудуқ қазиб беришди
Ўзбеклар африкаликларга қудуқ қазиб беришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Чикагодаги ўзбек-америка уюшмаси фаоллари ёрдамида Африка давлатларида 3 та ичимлик суви қудуғи ўрнатилди. Бу ҳақда Спутник хабарига таяниб халқ сўзи газетаси маълум қилмоқда.

Гап шундаки, Чикагодаги ўзбек-америка уюшмаси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар.

Чикагода яшовчи, ўзгалар муаммосига бефарқ бўлмаган ўзбеклар “Булоқ-3” номли хайрия лойиҳасини молиялаштириш учун маблағ тўплаш бўйича марафонни ишга туширдилар. Лойиҳа орқали Африка минтақасида сув чиқариш иншоотини ўрнатиш белгиланган эди.

2018 йилнинг август ойига келиб, хайриячилар 4500 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлганлар. Бурғуланган қудуқ Камерундаги Бардап аҳоли пунктига ўрнатилган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.