Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

Ўзбекистоннинг UzTest компанияси вакили Жанубий Кореяда бўлиб, KCL билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 06.10.2025 · 17:50 · 453 views
Ўзбекистоннинг UzTest компанияси вакили Жанубий Кореяда бўлиб, KCL билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистоннинг UzTest компанияси вакили Жанубий Кореяда бўлиб, KCL билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси вакили Корея Республикасига ташриф буюриб, KCL (Korea Conformity Laboratories) мутахассислари билан учрашувда иштирок этди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, «UzTest» вакили KCL лабораториясида бўлиб, синов жараёнлари ва илғор технологиялар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Сеул шаҳридаги янги лабораторияларга ҳам ташриф буюрилиб, уларнинг техник имкониятлари ўрганилди ҳамда истиқболда амалга ошириладиган янги лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.