Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг биринчи хонимлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди

Дилафруз Ниязова · 24.08.2026 · 12:54 · 29 views
Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг биринчи хонимлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди
Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг биринчи хонимлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди / Фото: Telegram/Ziroat_Mirziyoyeva_First_lady.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Республикаси Президентининг рафиқаси Меҳрибан Алиева Тошкентда учрашиб, қўшма дастур доирасида Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Улар Ўзбекистон тарихи, маданияти ва маънавий меросига, шунингдек, икки халқ ўртасидаги тарихий алоқаларга бағишланган экспозициялар билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон биринчи хонимининг Telegram-канали хабар берди.

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибан Алиева «Исломдан олдинги давр цивилизациялари» зали, Биринчи ва Иккинчи Уйғониш даврларига бағишланган экспозициялар, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» зали билан танишди.

Биринчи хонумлар Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги кўп асрлик тарихий ва маданий алоқаларни акс эттирувчи музей экспонатларини ҳам кўздан кечирди.

Ташриф якунида улар экспозициянинг маънавий ва меъморий маркази ҳисобланган Қуръон залига кирди. Залнинг асосий дурдонаси Мусҳафи Усмон бўлиб, у Қуръони каримнинг сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмаларидан бири ҳисобланади.

Ислом ёзма маданиятининг мазкур ёдгорлиги VII асрга мансуб бўлиб, ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, икки мамлакат халқларини бирлаштириб турувчи муштарак тарих, маданий анъаналар ва маънавий қадриятларнинг умумийлиги қайд этилди.