Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг учта шаҳрида ҳарорат рекордлари янгиланди

Ўзбекистоннинг учта шаҳрида ҳарорат рекордлари янгиланди
Ўзбекистоннинг учта шаҳрида ҳарорат рекордлари янгиланди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг учта шаҳрида тақвимнинг тегишли санаси учун кузатилган энг юқори ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди.

Тошкент, Бухоро ва Навоийда қайд этилган кўрсаткичлар 1981 ва 1992 йилларда ўрнатилган аввалги рекордлардан юқори бўлди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкентда ҳарорат рекорди 6 ноябрь куни янгиланди. Ҳавонинг энг юқори ҳарорати 26,9 даражани ташкил этди. Бу мазкур сана учун аввалги кўрсаткичдан 0,5 даража юқори. 1981 йилда термометр устуни 26,4 даражагача кўтарилган эди.

Қолган икки рекорд 8 ноябрь куни қайд этилди. Навоийда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиб, 1992 йилги кўрсаткичдан 1,3 даражага ошди. Ўша йили энг юқори ҳарорат 28,7 даражани ташкил этган.

Бухорода ҳам шу куни ҳарорат 30,6 даражага етди. Бу 1992 йилда қайд этилган аввалги рекорд — 29,5 даражадан 1,1 даража юқори.

Шундай қилиб, Тошкентда 45 йил аввал, Бухоро ва Навоийда эса 34 йил аввал ўрнатилган рекордлар янгиланди. Бунда гап ноябрь ойидаги мутлақ ҳарорат рекордлари ҳақида эмас, балки муайян тақвим саналарининг энг юқори ҳарорат кўрсаткичлари ҳақида бормоқда.

Аввалроқ Ўзгидромет 9 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Кейинги кунларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши, шимолий ва тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилган. Шунингдек, ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши прогноз қилинган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.