Молия

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $64,1 миллиардга етди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $64,1 миллиардга етди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $64,1 миллиардга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $64,1 миллиардни ташкил этди. Бу ҳақда Республика Марказий банки маълумот берди.

Регулятор маълумотига кўра, ташқи қарз мамлакат ЯИМнинг 55,7 фоизига етди. Шунингдек, давлат қарзи деярли $33,9 миллиардни ташкил этган бўлиб, бу ЯИМнинг 29,5 фоизига тенг.

Ўзбекистоннинг корпоратив ташқи қарзи эса $30,2 миллиарддан ошди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.