Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик уч нафар ҳакам 19 ноябрдан 13 декабрга қадар бўлиб ўтадиган FIFA U-17 World Cup 2026 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлаш учун Қатарга йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Мусобақа ҳакамлари таркибидан Аскер Наджафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Авазбек Абдуллаев ўрин олди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 17 ёшдан катта бўлмаган футболчилардан ташкил топган миллий терма жамоалар ўртасидаги мусобақанинг 21-мавсуми бўлади. Унда 48 та жамоа иштирок этади.
Бу ФИФА томонидан қабул қилинган ҳар йили ўтказиш форматидаги иккинчи U-17 жаҳон чемпионати, шунингдек, 48 та терма жамоа иштирок этадиган иккинчи мусобақа ҳисобланади. Авваллари ушбу турнир ҳар икки йилда бир марта 24 та жамоа иштирокида ўтказилар эди.
Қатар 2025 йилдан 2029 йилгача бўлган беш йил давомида U-17 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.