Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёлларнинг дунёдаги роли муҳокама қилинди

UzDaily · 19.03.2026 · 21:55 · 229 views
Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёлларнинг дунёдаги роли муҳокама қилинди

Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёлларнинг дунёдаги роли муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 19 март куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Андрей Ханжин билан учрашди.

Учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг 2026 йилдаги фаолияти, шунингдек, “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” кун тартиби доирасида режалаштирилган тадбирлар муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ролини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

UzDaily · 👁 229 views · 19.03.2026 · 21:55