Иқтисод

Ўзбекистонда газ ва электр энергияси бўйича янги тарифларни жорий этиш бир ойга кечиктирилди

Ўзбекистонда газ ва электр энергияси бўйича янги тарифларни жорий этиш бир ойга кечиктирилди
Ўзбекистонда газ ва электр энергияси бўйича янги тарифларни жорий этиш бир ойга кечиктирилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президентимиз Шавкат Мирзиёев аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, шунингдек, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддатини кечиктириш топшириғини берди.

Янги тарифлар аввал режалаштирилгани каби 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

2024 йил 16 апрелдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига буни назарда тутувчи ўзгартириш киритилади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.