Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади

Дилафруз Ниязова · 25.08.2025 · 18:50 · 559 views
Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади
Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади / Фото: UFF.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;

иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.

Қарорга кўра, “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими яратилади.

2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.