Иқтисод

Ўзбекистонда аҳолининг иқтисодий интеграцияси масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг иқтисодий интеграцияси масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистонда аҳолининг иқтисодий интеграцияси масалалари муҳокама қилинди / Фото: Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини иқтисодий фаолиятга жалб этиш масалаларига бағишланган миллий семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Жаҳон банки гуруҳи Академияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Jobs for the Poor (J4P) Impact Program дастури доирасида ташкил этилди.

Семинарда Жаҳон банки, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда хусусий сектор вакиллари, шунингдек, халқаро экспертлар иштирок этди.

Асосий эътибор кам таъминланган фуқароларни иқтисодий фаолиятга жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва даромад манбаларини кенгайтириш бўйича замонавий ёндашувларга қаратилди.

Иштирокчилар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иқтисодий интеграция қилиш механизмлари ва бу борадаги салоҳиятни ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.