Иқтисод

Ўзбекистон импортининг қарийб учдан бирини машина ва транспорт ташкил этди

Ўзбекистон импортининг қарийб учдан бирини машина ва транспорт ташкил этди
Ўзбекистон импортининг қарийб учдан бирини машина ва транспорт ташкил этди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг 2026 йил январь–август ойларидаги импорти ҳажми 34,5 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу маблағнинг қарийб учдан бир қисми — 11,3 миллиард доллари ёки 32,6 фоизи машина ва транспорт ускуналари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Импорт ҳажми бўйича иккинчи ўринни 5,1 миллиард долларлик саноат товарлари эгаллади. Хизматлар импорти 4,6 миллиард долларга, кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти эса 4,2 миллиард долларга тенг бўлди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга 3,7 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар олиб кирилди. Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти 2,8 миллиард долларни ташкил этди.

Шунингдек, 1,2 миллиард долларлик турли тайёр буюмлар импорт қилинди. Ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси импорти эса 1,1 миллиард долларга етди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.