Шошилинч
Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди / Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Хитойнинг Xinjiang Yinlong International Agricultural Cooperation Co., Ltd. компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон тўқимачилик саноатида савдо алоқаларини кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.

Учрашув давомида Хитой компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудудида ўз фаолиятини йўлга қўйиш ва қўшма ишлаб чиқариш ташаббусларини ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

Хитой томони вакилларига фаолияти вақтинча тўхтатилган амалдаги корхоналарга инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди. Кутилишича, инвестициялар ушбу корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Музокара иштирокчилари инвестиция салоҳиятини ўрганиш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш бўйича кейинги қадамларни ҳам муҳокама қилди.

Учрашув Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни, жумладан, тўқимачилик ишлаб чиқариши соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган ишлар доирасида ўтказилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.