Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Саудия Арабистонига борди.
Ташриф дастуридан Ар-Риёд шаҳрида қиролликнинг расмий доиралари ва компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш ўрин олган. Асосий эътибор инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилади.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Ўзаро ташрифлар ва юқори даражадаги учрашувлар икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Саудия Арабистони Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик инвестиция киритувчи давлатлар қаторига ҳам киради.
Мамлакатлар халқаро майдонларда, жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.