Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Камила Раҳимова Хитойда ўтказилаётган WTA 1000 тоифасидаги Wuhan Open теннис турнири саралаш босқичидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Биринчи учрашувда Раҳимова америкалик теннисчи София Кенинни икки сетда 6:0, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Кенин 2020 йилда Australian Open турнири ғолиби бўлган. Ўша мавсумда у Roland Garros турнири финалигача етиб борган ва аввалроқ жаҳон рейтингининг тўртинчи поғонасини эгаллаган.
Америкалик теннисчи устидан қозонилган ғалаба Раҳимовага саралаш турнирини муваффақиятли бошлаш имконини берди.
Кейинги учрашувларда ўзбекистонлик теннисчининг Wuhan Open турнири асосий тўрига йўлланма олиш-олмаслиги маълум бўлади.