Спорт

Ўзбекистон Саудия Арабистонини пенальтилар сериясида мағлуб этди

Ўзбекистон Саудия Арабистонини пенальтилар сериясида мағлуб этди
Ўзбекистон Саудия Арабистонини пенальтилар сериясида мағлуб этди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Мираброр Усмонов Кубоги — 2026» хотира турнирининг иккинчи турида Саудия Арабистони терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Ўзбекистон 42-дақиқада ҳисобни очди. Беҳруз Абдусатторов пенальтини аниқ амалга ошириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.

70-дақиқада Садриддин Ҳасанов Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи голини урди.

Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида Ўзбекистон терма жамоаси аниқроқ ҳаракат қилди — 4:1.

Турнинг иккинчи учрашувида Россия U-19 ва Арманистон U-20 терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Асосий вақт ҳам голларсиз — 0:0 ҳисобида якунланди.

Ушбу учрашув ғолиби ҳам пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Арманистон U-20 терма жамоаси 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи тур учрашувлари Миллий футбол марказида бўлиб ўтди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.