Иқтисод

Ўзбекистон ва Япония зилзилабардош қурилиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Япония зилзилабардош қурилиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Япония зилзилабардош қурилиш масалаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакиллари Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) делегацияси билан учрашув ўтказди.

Томонлар зилзилабардош биноларни лойиҳалаш ва қуришда Япония тажрибасини ўрганиш ҳамда жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Учрашувда икки мамлакатнинг шаҳарсозлик ва архитектура соҳаларидаги ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Делегация таркибида Ўзбекистонга Япониянинг Nippon Koei Co., Ltd. компанияси вакиллари ҳам ташриф буюрди. Улар Япония тажрибаси асосида биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш бўйича таклифларни тақдим этди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди. Шунингдек, истиқболли йўналишларни белгилаш ва келишилган ташаббусларни босқичма-босқич амалга ошириш ниятини билдирди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.