7
Иқтисод

Фарғонада Duty Free савдо мажмуасини ташкил этиш таклиф қилинди

Фарғонада Duty Free савдо мажмуасини ташкил этиш таклиф қилинди
Фарғонада Duty Free савдо мажмуасини ташкил этиш таклиф қилинди / Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Mingyuan Silu компанияси Фарғона шаҳрида божхона божларисиз савдо тамойили асосида фаолият юритадиган Duty Free савдо мажмуасини ташкил этишни таклиф қилди. Ташаббус Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва компания бош директори Ли Бинбин бошчилигидаги делегация ўртасида муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар аниқ лойиҳа таклифи асосида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Mingyuan Silu вакиллари ташаббусни ишлаб чиқишда вилоят аҳолиси сони, унинг иқтисодий салоҳияти ва истеъмол бозори имкониятлари ҳисобга олинаётганини таъкидлади.

Компания 2013 йилдан буён Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик шериклик ривожланаётгани янги инвестиция ташаббусларини амалга ошириш учун имкониятлар яратаётгани ҳам қайд этилди.

Учрашув иштирокчиларининг фикрича, Duty Free мажмуасининг ташкил этилиши ҳудудда туризмни ривожлантириш, хорижий сайёҳлар сонини кўпайтириш ва Фарғона вилоятининг халқаро имижини мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.

Томонлар лойиҳани амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, ташаббус устида ишлашни давом эттиришга келишиб олди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.