Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Сербия Белград ва Тошкентда савдо уйларини ташкил этади

UzDaily · 20.06.2026 · 23:25 · 22 views
Ўзбекистон ва Сербия Белград ва Тошкентда савдо уйларини ташкил этади

Ўзбекистон ва Сербия Белград ва Тошкентда савдо уйларини ташкил этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ТИИФ-2026 халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Сербия Халқаро иқтисодий алоқалар вазири Ненад Попович ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бунда асосий эътибор Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишига ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма бизнес-форумга кўрилаётган тайёргарлик жараёнларига қаратилди.

Музокаралар давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича аниқ чоралар, жумладан, икки мамлакат пойтахтларида савдо уйларини ташкил этиш ҳамда ташқи бозорларда экспорт салоҳиятини кенг тарғиб қилиш масалалари белгилаб олинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон компанияларининг Сербияда ўтказиладиган халқаро кўргазма лойиҳаларида иштирок этиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда фармацевтика тармоғидаги қўшма лойиҳалар, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш масалаларига алоҳида аҳамият берилди.

UzDaily · 👁 22 views · 20.06.2026 · 23:25