Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Озарбайжон тоғ-кон саноати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

UzDaily · 20.06.2026 · 22:25 · 22 views
Ўзбекистон ва Озарбайжон тоғ-кон саноати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон тоғ-кон саноати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов иштирокида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда геология, ер қаъридан фойдаланиш ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда АзерГолд компанияси ўртасида геология-қидирув ишларини ривожлантириш, конларни ўзлаштириш ва илғор тажриба алмашишни назарда тутувчи ҳамкорлик битими имзоланди.

Шунингдек, NEQSOL Holding компанияси билан минерал хомашё ресурсларини ўзлаштириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишувга эришилди.

Имзоланган ҳужжатлар инвестицияларни жалб этиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тоғ-кон саноати соҳасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

UzDaily · 👁 22 views · 20.06.2026 · 22:25