Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Minaret Renovables яшил энергия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 10.04.2025 · 17:45 · 297 views
Ўзбекистон ва Minaret Renovables яшил энергия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Minaret Renovables яшил энергия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 апрель куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев "Minaret Renovables" компанияси кузатув кенгаши раиси Висенте Галдеано Фуэнтес билан учрашди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида компания билан ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистон бозорига узоқ муддатли режалари ва Ўзбекистонда барқарор энергия тизимини шакллантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди. Мамлакатимизда “яшил энергия” бўйича стратегик мақсадларга эришишда компаниянинг халқаро тажрибаси ва инновацион ёндашувлари катта аҳамиятга эга.