Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Полша кончилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 28.07.2026 · 11:55 · 20 views
Ўзбекистон ва Полша кончилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Полша кончилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова Полша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Мариан Пжездески билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар геология ва тоғ-кон саноати соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, замонавий технологияларни жорий этиш, геологик қидирув ишлари ҳамда инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда Полшанинг Катовице шаҳрида жорий йилнинг 9–11 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Future Mining Forum & Expo” халқаро тоғ-кон саноати форуми ҳамда Тошкент шаҳрида режалаштирилаётган «GEOMIN-2026» халқаро форуми муҳокама қилинди. Томонлар ушбу тадбирларда ўзаро фаол иштирок этишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида геология ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, жорий йилда Полша тоғ-кон компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифи доирасида вазирлик раҳбарияти билан алоҳида учрашув ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.