Аҳадхон Исоқжонов энергоресурслар инспекциясига раҳбар бўлди
Аҳадхон Исоқжонов энергоресурслар инспекциясига раҳбар бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Аҳадхон Исоқжонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Ушбу лавозимда у бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган Дадажон Исақуловнинг ўрнини эгаллади.
Инспекция электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади.
Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов 1978 йилда Наманган вилоятида туғилган.
У 2002 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсилни якунлаган. 2023 йилда Тошкент кимё-технология институтини сиртқи таълим шаклида тамомлаган.
Янги лавозимга тайинлангунига қадар Аҳадхон Исоқжонов Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.