Ўзбекистон ва Жанубий Корея йирик форумларга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея йирик форумларга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея йирик форумларга тайёргарлик кўрмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Корея Республикаси Савдо, саноат ва ресурслар вазирлиги (MOTIR) Халқаро савдо алоқалари бюроси раҳбари Бе Жунхён жаноблари билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар олий ва юқори даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган бўлғуси "Марказий Осиё + Корея" саммитининг савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий кун тартибини пухта ва сифатли тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ташкил этиладиган Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми олдидан кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг