Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жанубий Корея рақамли қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily · 19.06.2026 · 20:00 · 19 views
Ўзбекистон ва Жанубий Корея рақамли қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея рақамли қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев бошчилигида Корея Республикаси Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги (MAFRA) нинг ODA лойиҳаларини бошқариш офиси раҳбари Жанг Жеонгреол билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда Вазирликнинг Аграр соҳада ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва рақамлаштириш департаменти раҳбар ва мутахассислари ҳам иштирок этди.
 
Мулоқот давомида рақамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳада замонавий технологияларни кенг жорий этиш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш истиқболлари ва келгусидаги устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
 
Учрашув якунида белгиланган режа асосида ҳамкорликни изчил давом эттириш, инновацион ва рақамли ечимларни аграр тармоққа босқичма-босқич жорий этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

UzDaily · 👁 19 views · 19.06.2026 · 20:00