Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Дилафруз Ниязова · 30.08.2025 · 15:00 · 324 views
Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

29 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги элчиси Демие Ҳаддад билан учрашди.

Учрашувда олий даражадаги ташриф натижалари, шунингдек мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, 2025–2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.