Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 15.08.2026 · 17:21 · 29 views
Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг етакчи кўп тармоқли тиббиёт муассасаларидан бири — Lilavati Hospital & Research Centre вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, замонавий тиббий технологияларни жорий этиш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар тиббиёт соҳасида тажриба ва билим алмашиш, илғор тиббий технологиялар ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, илмий-тадқиқот ва таълим йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, Ҳиндистон томонига Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестициявий имкониятлар ҳамда "BioPharma City" фармацевтика кластери доирасида шаклланаётган замонавий тиббий ва илмий инфратузилма ҳақида маълумот берилди.