Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон ва Малайзия биофармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 15.08.2026 · 17:50 · 26 views
Ўзбекистон ва Малайзия биофармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Малайзия биофармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Малайзиянинг GREENTACT HEALTHCARE SDN. BHD. компанияси асосчиси Datuk Mohd Ghazali Bin Hj Ahmad билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида биофармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, инсулин ва унинг аналоглари, шунингдек, инсон папиллома вирусига (HPV) қарши вакциналарни Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Меҳмонларга "BioPharma City" фармацевтика кластери салоҳияти, замонавий ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот инфратузилмаси, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида маълумот берилди.

Мазкур ташаббуслар Ўзбекистонда биофармацевтика соҳасида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар турини кўпайтириш ва халқаро инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.