Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов ESAN бош директори Эмре Кайишоғлу билан New Uzbekistan Mining қўшма лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабар берди.
Учрашув 2026 йил 18 ноябрь куни бўлиб ўтди. Музокаралар давомида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг (ОКМК) лойиҳадаги иштироки масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар ташаббусни муваффақиятли амалга ошириш ниятини тасдиқлаб, кейинги босқичга ўз вақтида ўтиш учун ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.