Ўзбекистон ва Berko İlaç фармацевтика саноатини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Berko İlaç фармацевтика саноатини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Berko İlaç фармацевтика саноатини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Туркиянинг “Berko İlaç” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Агентлик томонидан мамлакатимизда тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, “Bio Pharma City” доирасида ташкил этилаётган биофармацевтика экотизими, клиник тадқиқотлар инфратузилмаси, маҳаллийлаштириш жараёнлари ҳамда халқаро инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

“Berko İlaç” компанияси вакиллари Ўзбекистон бозорини истив,мжмжжжжнқвболли йўналиш сифатида баҳолаб, маҳаллий ишлаб чиқариш, технологиялар трансфери, клиник тадқиқотлар, GPM тизимларини такомиллаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамкорликка қизиқиш билдирдилар.

Шунингдек, учрашувда Туркиянинг хусусий тиббиёт тизими тажрибаси, тиббиёт туризми, рақамли соғлиқни сақлаш ечимлари ва хусусий шифохоналар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, маҳаллийлаштириш ва технологиялар трансфери бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, техник даражадаги мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг