Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентда йил бошидан бери чиптасиз йўловчиларга 80 мингга яқин жарима солиндиТошкентда йил бошидан бери чиптасиз йўловчиларга 80 мингга яқин жарима солинди

UzDaily таҳририяти · 31.07.2026 · 10:00 · 45 views
Тошкентда йил бошидан бери чиптасиз йўловчиларга 80 мингга яқин жарима солиндиТошкентда йил бошидан бери чиптасиз йўловчиларга 80 мингга яқин жарима солинди
Тошкентда йил бошидан бери чиптасиз йўловчиларга 80 мингга яқин жарима солинди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил бошидан бери Тошкент автобусларида чиптасиз йўловчиларга нисбатан 79 618 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳри йўловчи ташишларни мониторинг қилиш ва назорат қилиш» давлат муассасаси хабар берди.

Назорат-рейд тадбирлари муассаса назоратчилари томонидан жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш маданиятини ошириш ва амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Қоидабузарларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддаси 5-қисмига мувофиқ жарималар қўлланилди. Чиптасиз йўл ҳақи тўлаш учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмини, яъни 41 200 сўмни ташкил этади.

Муассаса маълумотларига кўра, ҳисобот даврида йўл ҳақини тўлаш қоидаларини бузган йўловчилардан ундирилган жарималарнинг умумий миқдори қарийб 2 млрд сўмни ташкил этган.

Муассасада таъкидланишича, йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш жамоат транспорти тизимининг барқарор ишлашига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Йўл ҳақи учун тушган маблағлар автобуслар ҳаракатининг мунтазамлигини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади.

«Ҳар бир йўл ҳақи тўлови жамоат транспортини ривожлантиришга қўшилган ҳиссадир. Йўл ҳақини тўлаш орқали йўловчилар транспорт тизими ишининг қулайлиги, ишончлилиги ва сифатини оширишга ҳисса қўшадилар», — дея қайд этди муассаса.