Иқтисод

Ўзбекистон ва Action Group Holdings кончилик саноатидаги ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Action Group Holdings кончилик саноатидаги ҳамкорликни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва Action Group Holdings кончилик саноатидаги ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида вазир ўринбосари У. Юсупов, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Action Group Holdings компанияси ижро қўмитаси аъзоси М.Абдуллоҳ раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хориж делегацияси раҳбари учрашувнинг ташкил қилинганидан миннатдор эканини билдириб, Ўзбекистонда тоғ-кон саноати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвесторларга яратилаётган шароитлар катта қизиқиш уйғотгани, хусусан муҳим минераллар йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлади.

Вазирлик раҳбарияти, мутасаддилар вазирликнинг асосий мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот бериб, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини қайд этдилар.

Шунингдек, учрашувда 2024 йилда Президент Қарори билан “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ ташкил қилингани, литий, графит, вольфрам, тантал-ниобий, магний каби муҳим хомашё захираларидан унумли фойдаланиш, уларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қийматли маҳсулот занжирини яратиш унинг асосий вазифалари этиб белгиланганига урғу берилди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.